Таълим муассасасида коррупцияга қарши курашиш
Бизга маълумки хозирда мактабларимизда директорлар бир неча йиллаб, бир неча ўн йиллаб ўз лавозимларида ишлаб келиш холатлари мавжуд. Бу эса Вазирлик тизимида коррупцияга қарши олиб борилаётган ишларни талаб даражада эмаслигидан далолат беради.
Бу холат директорнинг ушбу муассасада “туб солиб палаг отишига” сабаб бўлмоқда.
Бунга йўл қўймаслик бўйича директорларни маълум вақт оралиғида мактаблар ўртасида қайта тақсимлаш (ротатция) ишларини ташкил этиш ва бу ишларни жадаллаштириш лозим деб биламан. Буни натижасида директорларни малакасини текшириб олишга хам имкон туғилади.Тажрибали директор қаерга борса хам ўз лавозим мажбуриятларини аъло даражада бажаришига ишонамиз.
Комментарии (0)