Сизнинг халқ таълими тизимини ривожлантириш бўйича берган таклифингиз Халқ таълими вазирлиги масъуллари томонидан ўрганиб чиқилди. Халқ таълими тизимини ривожлантириш истагингиз ва берган таклифингиз учун миннатдорчилик билдирамиз. Сиз берган таклиф бугунги кунда Халқ таълими тизимида жорий этилган бўлиб, бу борада бир қанча ишлар амалга оширилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ-5050-сон қарори амалиётга жорий этилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 19 январь куни Республикада маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилиши 3-сон баёни билан белгилаб берилган вазифалар асосида Халқ таълими вазирлигининг тегишли буйруқлари ишлаб чиқилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг «Умумий ўрта таълим мактаблари директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари фаолиятини такомиллаштириш ҳамда Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи лавозимини жорий этиш тўғрисида»ги 60-, 57-ққ, 1/14-ққ, 13-03/02-сон қарори тасдиқланди.
Comments (0)