"ТАНЛОВ МАВЗУЛАР" ТЕХНОЛОГИЯСИ
Умумий урта таълим мактабларида танлов "Танлов мавзулар" технолгиясини тжорий этишни таклиф киламан. Зеро хозирги кунда ўқувчилар олаётган таълим сифатини яхшилаш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил қилиш муҳим вазифалардан бири бўлиб ҳисобланади. Жумладан, президентимиз томонидан илгари сурилган беш ташаббус доирасида ташкил қилинган тўгараклар ҳамда фанлар кесимида юритилаётган тўгаракларнинг барчаси, ўқувчи ёшлар билимини мустаҳкамлашга йўналтирилган. Тўгараклар фаолиятининг жозибадорлигини оширишда “Танлов мавзулар” технологиясидан фойдаланиш самара беради. Бунда тўгараклараро фаолият, фанлараро боғлиқлик кучайиши билан бирга ўқувчиларда кўникма ва малакалар шаклланади.
- Ўқувчилар бир мавзу бўйича олти хил йўналишда билим олади; - Уларнинг тасаввури ва дунёқараши кенгаяди; - Ўз иқтидорини намоён эта олади; - Синфлар аро рақобат кучаяди ва дўстона муҳит шаклланади; - Ўқувчиларда болаликдан касблар ҳақидаги тасаввури кенгайиб уларни касбга йўналтириш осонлашади; - Мактабда олган билимини кундалик ҳаётга қўллай олишни ўрганади; - Ўқувчиларнинг тўгарак фаолиятига қизиқиш ортибгина қолмай, олинган билимлар самарадорлиги ҳам ошади.
“Танлов мавзулар” технологиясини қуйидагича табдиқ қилиш мумкин. Танлов мавзулар рўйхатини тузиш. Масалан, Ўзбекистон – менинг она ватаним! мавзуси бўйича ўлкашунослик тўгарагида географик маълумотлар, иқтисод тўгарагида Ўзбекистон иқтисодиёти ўрганилиб, тарих фанидан музейга борилиб, она тили тўгарагида иншо ёзилади. Рус тили тўгарагида ватан ҳақида шеър ёдлайди. Ҳафта сўнгида хар бир тўгарак ўқувчилари ўзлари танлаган мавзу юзасидан олган билимларини саҳнада чиройли чиқиш - тақдимот қилиб кўрсатишади.
Izohlar (0)