Maktabgacha va maktab ta'limi sohasidagi g'oyalar Beta

Таълим олувчиларга транспорт хизматини йўлга қўйиш

Gʻoya tavsifi

Ривожланган давлатларнинг тажрибасини таълим тизимига жорий этган ҳолда таълимга йўналтирилаётган маблағларнинг иқтисодий самарадорлиги ошириш, битта синфдаги ўқувчи сонининг меъёрдан ортиб ёки ўта камайиб кетмаслигини таъминлаш механизмларини, янгича ижтимоий хизмат турини жорий этиш орқали ўқувчиларга қулайликлар яратиш

Gʻoya/taklifning maqsadga muvofiqligi

Кўпгина ривожланган давлатларда ота-оналарнинг ойлик бадал тўловлари асосида пулли мактаб автобуслари фаолиятининг йўлга қўйилганлиги ўқувчиларга қулай шарт-шароитлар яратиш билан бирга ортиқча сарф-ҳаражатларнинг олдини олиш, маблағларнинг иқтисодий самарадорлигини ортишига хизмат қилади.

Gʻoya/taklifni amalga oshirish yoʻllari

Таълим соҳасига ажратилаётган маблағларнининг самарадорлигини ошириш, кам комплектли умумтаълим муассасалари фаолиятини мақбуллаштириш ҳамда таълим олувчиларга транспорт хизмати кўрсатиш тизимини яратиш ва ривожлантириш тўғрисида президент қарор лойиҳаси ҳамда “Таълим олувчиларга транспорт хизматини кўрсатиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси янги Қонун лойиҳасини тайёрланади

Izohlar (0)

Izohlar yo'q