Идеи в сфере народного образования Beta

Онлайн конференция услубида масофавий таълим олишни янада ривожлантириш

Описание предложения

Онлайн конференция услубида масофавий таълим олишни истаган ёшлар симли интернет мавжуд эмаслиги сабабли қиммат мобил интернет трафики сотиб олиши ва ўқув марказлари томонидан платформалар (Zoom, Microsoft Teams) учун юқори нархларда ойлик обуна тўловларини амалга ошириши онлайн таълимни ўқувчи учун қимматлашишига олиб келмоқда. Ҳозирда жамоамиз томонидан энг арзон ва сифатли махаллий платформа яратилди ва эндиликда мобил алоқа операторлари билан ҳамкорликда ушбу платформадан фойдаланишда мобил интернет трафики сарфланишини бекор қилиш.

Целесообразность идеи / предложения

Натижада ёшларни замонавий билимларга онлайн тарзда эга бўлишда тўсқинлик қилаётган молиявий факторлар йўқотилади, Ўзбекистон Республикасиниг ҳар қайси туманидан Тошкент шаҳридаги машхур ўқув марказларда интрнет трафик сарфламасдан онлайн таълим олиш имконияти яратилади, Онлайн таълим услубида ўқиётган 10 ўқувчидан иборат гуруҳ томонидан амалга ошириладиган 1 ойлик сарф ҳаражатлар умумий ҳисобда 12 баробарга камаяди ва ўз навбатида онлайн таълим соҳасида нархларни арзонлашишига олиб келади.

Возможные пути реализации идеи / предложения

Ҳозирда веб сайт орқали онлайн конференция ўтказиш имкониятини берувчи платформа яратилиб IT-Park ва Ucell томонидан ташкил этилган стартап акселератор муваффақиятли якунланди, лойиҳани амалга ошириш учун махаллий мобиль операторлар томонидан техник база билан қўллаб қувватлаш ва платформадан фойдаланишда трафик сарфини бепул қилиш кифоя. Қуйида Юселл компанияси билан ҳамкорлик қилишга бағишланган лойиха тақдимоти юкланди.

Комментарии (1)

J
Jasur Xolmatov 25.04.2021 19:44

Ассалому алайкум! "Буни Zoom, Skype ,Cisco орқали ҳам амалга ошириш мумкин" деган изох берибсизлар таклифга, таклиф мақсадини тушунмабсизлар шекилли, Сиз этган Zoom учун тўловлар қимматлиги ва трафик сарфи фойдаланувчилар сарф харажатларини ошириши тўғрисида гап кетган таклифда, бу хорижий хизмат турини импорт қилиш ўрнига биз яратган махаллий дастурий таъминотдан фойдаланиш таклиф этилган. Таклифни қайта кўриб чиқишингизни ёки алоқага чиқишингизни илтимос қиламан. J.Kholmatov@yandex.ru