Мослаштирилган биноларда ташкил этилган мактаблардаги шароитни яхшилаш.
Мактаблардаги шароитни яхшилаш, таълим-таърбия беришда етарли қулайликлар яратиш йўлида бугун кўп қиррали ишлар олиб борилмоқда ва бу ишларнинг бажарилиши, долзарблиги келажак авлод тақдири билан белгиланади. Бугунги кунда босқичма-босқич барча мактаблар капитал таъмирланиши, мактабларда қулай шарт-шароит яратиш мақсадида тегишли ҳужжатлар қабул қилинган бўлиб, белгиланган ишлар режалаштирилиб, ишлар олиб борилмоқда. Шу ўринда мен ҳозирги кунда дастлаб мослаштирилган биноларда ташкил этилган мактабларни моддий техник базасини такомиллаштириш, инфротузилмасини ривожлантиш зарур деб ўйлайман.
Ҳаммамизга маълумки мактаб биноси сифатида режалаштирилган ва қурилган бино ва иншоотлар, албатта талаб қилинган меъёрлар бўйича режалаштирилади ва тегишли Давлат органлари томонидан қурилиши ва таъмирлаш жараёнида назоратга олинади.Мослаштирилган биноларда ташкил этилган мактаблар асосан аҳоли сони кўпайши хисобига ёки маълум сабабларга кўра ташкил этилган бўлиб, шу мослаштирилган бинолар, мактаб биноси деб қурилмагани, бугунги кунда таъмир талаб ҳолатда эканлиги ҳамда моддий техник базаси манан эскирган жихозлар мавжудлиги, мослаштирилган биноларда ташкил этилган мактаблар инфротузилмасини ривожлантириш шу соҳадаги амалга оширилаётган ишлар ичида зарурати юқори ҳисобланади деб ўйлайман.
Халқ таълими вазирлиги ва тегишли ташкилот вакиллари ҳамкорлигида Республика ишчи гуруҳи тузилиб, ишчи гурух томонидан мослаштирилган биноларда ташкил этилган мактаблардаги бугунги ҳолат, ўқувчи сонига нисбатан мавжуд шарт шароитларни ўрганиш, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича аниқ мақсадли чоралар кўрилиши юзасидан амалий таклифларни ишлаб чиқилиши, кўзланган мақсадга қаратилган натижаларни жадаллаштиради.
Comments (0)