Ғоя номи: Раҳбар ва ўқитувчи ходимларда нутқ маҳорати ва жамоатчилик билан ишлаш маданиятини ошириш
Ғоя фан ва таълим йўналишига оид, барча ҳудудлар учун мўлжалланган. Ғоянинг мақсади раҳбар ва ўқитувчи ходимлар нутқ саводхонлиги ва жамоатчилик билан ишлаш маданиятини ўқув курслари ёрдамида оширишдан иборат. Лойиҳа амалга оширилганда қуйидаги вазифалар бажарилади: а) Раҳбар ва ўқитувчи ходимлар нутқ саводхонлиги ва жамоатчилик билан ишлаш маданиятини ошириш бўйича ўқув курслари ташкил этилади, б) Нутқ маҳорати ва жамоатчилик билан ишлашнинг инновацион тизими йўлга қўйилади, c) Кенг аҳоли қатлами (жамоатчилик) билан креатив ишлашга ҳар томонлама тайёр, нутқи баркамол раҳбар ва ўқитувчи ходимлар жамоаси шакллантирилади.
Ғоянинг мақсадга мувофиқлиги раҳбар ва ўқитувчи ходимлар нутқ саводхонлиги ва жамоатчилик билан ишлаш маданияти энг муҳим омиллар қаторида эътироф этилиши билан белгиланади.
Раҳбар ва ўқитувчи ходимлар нутқ маҳорати учун зарур кўникмаларни амалга ошириш йўллари: 4 «Т» қоидаси: (Тембр, Темп, Тон, Техника), ифода ва овоз баландлиги, паузаология, пауза санъати , муваффақиятли ва муваффақиятсиз иштирок сабаблари, аудиторияни ўқий олиш, «Муракаб» одамлар билан ишлаш, вазиятни нутқ ёрдамида бошқариш, технологик аргументация ва ишонтира олиш, раҳбар ва ўқитувчи ходимларнинг жамоатчилик билан ишлаш маданияти, мақсадлар экспертизаси ва таҳлили, жамоатчилик фикри анализи, вазифалар сценарийси, PR бўйича ташкилот ўлчамлари, ахборот хуружларини баҳолаш, муваффақият омили саналган шахслар билан алоқа ўрнатиш, реклама сиёсатини юритиш, жамоатчилик билан алоқалар ҳолати.
Comments (0)