Тадбиркорларга хар бир туман ёки шаҳарда мавжуд бўлган мактабларни бериш
1. Хар бир туман ёки шаҳарда жойлашган барча давлат мактабларининг камида 50%ни тадбиркорларга ишончли бошқарувга топшириш лозим. Кейин уларга субсидия ажратиш керак. Тадбиркорлар юритаётган туман ёки шаҳар микёсида энг юқори рейтингни эгаллаган мактабларга яна имтиёзларни кенгайтириш керак. 2. Хусусий мактаб қураман деган тадбиркорларга текинга ер ажратиш механизмини белгилаш зарур. Бундан ташқари белгиланган муддатга субсидиялар ажратиш тартибини белгилаш зарур ва келгусида субсидияни қайтара олмаган тақдирда мактаб давла ҳисобига ўтиши белилаш керак.
Таъкидлаш жоизки мамлакат таълимида умуман рақобат муҳити шаклланмаган. Агар бу тартиб жорий этилса, рақобатни ривожланишига ва янги стандартлар кириб келишига хизмат қилади. Бунда ўқитувчилар ўртасида рақобат шаклланади ва энг яхши ўқитувчиларга талаб ошади ва хар бир педагок ўзини устида ишлашни бошлайди ва натижада болалар билимининг ошишига ҳам хизмат қилади.
Бунда Халқ таълим вазирлиги балансида бўш захира ерларни базани шакллантириш керак. Ушбу ерланинг ХТВ ўзи белгиланган шартлар асосида тадбиркорларга ажратиши мақсадга мувофиқ. Хусусий мактабларни қуриш ва уларга субсидиялар ажратиш юзасидан ХТВ ваколатларини янада кенгайтириш керак.
Comments (0)