Ideas in the field of public education Beta

Ўқитувчилар саломатлигини мутаҳкамлашга кўмаклашиш ҳайрия жамғармасини ташкил этиш

Description of the proposal

Мамлакатимиздаги ўқитувчилар орасида оғир касалликка чалинган, узоқ вақт даволанишга муҳтож ёки даволаниши ўта қиммат маблағлар талаб этаётган устозларнинг ҳаётга тўла қонли қайтишлари, соғайиб, оёқга туришлари учун биргина маблағ етишмаслиги сабаб бўлаётган ҳолатлар анчагина. Юртимиздаги ярим миллионга яқин ўқитувчилар имкониятларидан янада самарали фойдаланиш, уларниннг бирдамлигини мустаҳкамлаш, ўзаро қўллаб-қувватлашни ривожлантириш мақсадида Ўқитувчилар саломатлигини мутаҳкамлашга кўмаклашиш ҳайрия жамғармасини ташкил этиш. Жамғармага иш ҳақининг 0,1 фоизи ёки мингдан бири ўтказилиши йўлга қўйилади. Натижада, 15-20 млрд. сўм ҳисобига ҳар йили минглаб ўқитувчиларга ёрдам берилади.

Relevance of idea / proposal

Ўқитувчилар саломатлигини мутаҳкамлашга кўмаклашиш ҳайрия жамғармасини ташкил этилиши жорий йилда таълим ва тиббиёт соҳасига устувор даражада эътибор қаратилаётганлигига ҳам мос келади. Оғир касалликка чалинган, узоқ вақт даволанишга муҳтож ёки даволаниши ўта қиммат маблағлар талаб этаётган устозлар учун Уларнинг ҳаётга тўла қонли қайтишлари, соғайиб, оёқга туришлари учун Юртимиздаги ярим миллионга яқин ўқитувчиларни бир мақсад остида бирлаштириш, уларнинг имкониятларидан янада самарали фойдаланиш, уларниннг бирдамлигини мустаҳкамлаш, ўзаро қўллаб-қувватлашни ривожлантириш ўқитувчилар шарафини ортишига ҳам хизмат қилади.

Possible ways to implement the idea / proposal

Президент ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинади. Унда, таълим ва тиббиёт вазирликлари ҳамда Қонунчилик палатасининг Ўқитувчилар саломатлигини мутаҳкамлашга кўмаклашиш ҳайрия жамғармасини ташкил этиш бўйича таклиф қабул қилиниши, Ушбу жамғарманинг мролиявий манбаси этиб иш ҳақининг камида 0,1 фоизи ёки мингдан бирини белгилаш, ихтиёрийлик асосида ташкил этилиши, ушбу жамғармага иш ҳақидан ушланишини истамаган ўқитувчиларнинг оғзаки ёки ёзма талаби билан жамғарма ҳисобига пул ушлаб қолишни тўхтатиш, шунингдек, ўқитувчининг ихтиёрига кўра кўпроқ улуш ажратилишини йўлга қўйиш назарда тутилади.

Comments (0)

No comments